ЎзА Ўзбек

08.02.2019 15:44 Чоп этиш версияси

Спорт – соғлом келажак асоси

Спорт – соғлом келажак асоси

Мўйноқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол, волейбол, баскетбол, бадиий гимнастика, кураш, дзюдо, юнон-рум кураши ва бокс бўйича ташкил этилган тўгаракларда 700 дан ортиқ ўғил-қиз машғулотларда қатнашмоқда.

Замонавий жиҳозланган спорт мактабининг туман марказидаги асосий базасидан ташқари “Мадели”, “Бозатов”, “Тик-ўзак”, “Уч сой” овул фуқаролар йиғинларида филиаллари фаолият кўрсатади.

Спорт мактабида ҳар йили кўплаб иқтидор эгалари кашф этилмоқда. Мактабнинг футбол ва волейбол бўйича жамоалари мамлакат миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

1.JPG

2.JPG

4.JPG

11.JPG

14.JPG

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​​
1 395