ЎзА Ўзбек

20.05.2020 Чоп этиш версияси

Сополнинг сеҳрли жилолари

Сополнинг сеҳрли жилолари

Фарғона водийсининг гўзал масканларидан бўлган Риштон азалдан кулолчилик маскани сифатида танилган.

Риштонлик усталар томонидан тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари ўзининг дизайни, табиий ранги ва қалампир нусхали нақшларга бойлиги билан ажралиб туради. Бухоро, Самарқанд, Хоразм каби қадимий шаҳарлардаги дўконларда савдога қўйилган Риштон кулолчилик буюмлари ва миниатюралари чет эллик сайёҳлар қизиқишини тортиб, бу санъат намуналарига бўлган талабни кундан-кун оширмоқда. Риштондаги қайси бир кулолнинг устахонасида бўлманг, барчаси қўли-қўлига тегмай, завқ билан ишлаётганини кўрасиз.

Риштон тумани марказида тадбиркор Равшанбек Тожиддинов раҳбарлик қилаётган “R plyos koron” масъулияти чекланган жамиятида “Корон” кулолчилик маркази ташкил этилган. Бу ерда тайёрланаётган ажойиб сержило нақшли 200 турдаги кулолчилик маҳсулотлари барчани ўзига мафтун этади.

photo_2020-05-20_15-13-48 (2).jpg

photo_2020-05-20_15-13-48.jpg

photo_2020-05-20_15-13-49.jpg

1 932
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА