ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Сизга шараф, сизга шон – азиз устозлар!

Сизга шараф, сизга шон – азиз устозлар!
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 23-болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб “Сизга шараф, сизга шон – азиз устозлар!” номли тадбир ўтказилди.

Концерт дастурида мактабнинг рақс, ўзбек халқ чолғулари, эстрада, театр, анъанавий хонандалик, ғижжак, скрипка, гитара, зарбли чолғулар ва фортепьяно бўлими ўқувчилари ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этди.

Тадбир доирасида ёшлар ижодига мансуб тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик намуналари кўргазмаси ташкил этилди.

photo_2019-09-28_11-02-17.jpg

photo_2019-09-28_11-02-19.jpg

photo_2019-09-28_11-02-28.jpg

photo_2019-09-28_11-02-30.jpg

photo_2019-09-28_11-02-32.jpg

4 433
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА