ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда

Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда

Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларида октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги санитария эпидемология осойишталик марказлари хулосаларига мувофиқ ва амалдаги тартибга кўра, маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаши белгиланган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 7 сентябридан 17 сентябрь кунга қадар ҳудуддаги мавжуд 500 дан ортиқ умумтаълим мактабларининг 100 тасида анъанавий таълим жараёнлари бошланган.

Фаолиятини тикламаган мактаб ўқувчиларининг таълим олишлари жорий йилнинг 14 сентябрдан бошлаб, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа доирасидаги дарслар жадвали халқ таълими расмий сайти ва тегишли телеграм каналларида кунлик равишда эълон қилиб борилмоқда.

photo_2020-09-18_10-23-55 (2).jpg

Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, Янгиер шаҳрида “Темир дафтар”га киритилган 16 ёшга тўлмаган 1 минг 380 нафар болага бир марталик, яъни 500 минг сўмдан, жами 690 миллион сўм моддий ёрдам пули секторлар кесимида уйма-уй юриб тарқатиб чиқилмоқда.

photo_2020-09-18_10-23-54.jpg

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра Сирдарё вилоятида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 780 нафардан ошди.

Бугун вилоятда янги касалланиш ҳолати 9 нафарни ташкил этиб, уларнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда, вилоятда 782 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 735 нафари ёки бошқача айтганда 94 фоизи соғайиб, уйларига жавоб берилган.

Ҳозирда вилоятда 45 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган муолажалар амалга оширилмоқда.

photo_2020-09-18_10-23-55.jpg

1 579
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА