ЎзА Ўзбек

06.02.2019 17:44 Чоп этиш версияси

Сифатли тикув-трикотаж маҳсулотлари

Сифатли тикув-трикотаж маҳсулотлари

Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес субъектлари ташаббусларини амалга ошириш учун қулай муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани самарасида ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ортиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

Конимех туманидаги тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Конимехтех” МЧЖ ички бозорни юқори сифатли маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

2018 йил фаолият бошлаган корхона йилига 3 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда меҳнат қилаётган 107 нафар ишчи-ходимнинг аксарияти хотин-қизлар ва коллеж битирувчиларидир.

photo5393542505397594672.jpg

photo5393542505397594674.jpg

photo5393542505397594675.jpg

photo5393542505397594676.jpg

Сирож Аслонов, ЎзА
2 022