ЎзА Ўзбек

26.11.2019 Чоп этиш версияси

Шоҳимардонга фотосаёҳат

Шоҳимардонга фотосаёҳат

Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғи денгиз сатҳидан 2500-2700 метр баландликда жойлашган, чор тарафи тоғ билан ўралган. Ҳамма томондан Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда 7500 дан ортиқ аҳоли яшайди. Асосан деҳқончилик, асаларичилик, чорвачилик ва сайёҳларга сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. Айниқса, уй меҳмонхона тизими бу қишлоқда яхши ривожланган.

Қишлоқ “Шоҳимардон”, “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат. Қишлоқ марказида Ҳазрат Алининг рамзий мақбараси мавжуд. Ҳудуддан Оқсув ва Кўксув сойлари оқиб ўтади. Бу сойлар Шоҳимардон қишлоғи марказида бирлашиб, Оқсув номи билан Қирғизистон ҳудудидан ўтиб туманнинг Водил қишлоғида Марғилонсой номи билан Марғилон шаҳри ва ундан кейинги қишлоқларга етиб боради. Сойларнинг асосий манбаи қор, ёмғир, шунингдек, кўплаб булоқ ва жилғалардан ҳам тўйинади. Шундан бўлса керак, сой суви ниҳоятда совуқ. Дарҳақиқат, Шоҳимардон табиати, зилол сувлари, минг дардга даво наботот олами билан етти иқлимга машҳур.

photo5395317001200708827.jpg

photo5395317001200708828.jpg

photo5395317001200708829.jpg

photo5395395032166542622.jpg

photo5395395032166542623.jpg

photo5395395032166542624.jpg

photo5395395032166542625.jpg

4 075
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА