ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Шифобахш суви билан танилган Фозилмон ота зиёратгоҳи

Шифобахш суви билан танилган Фозилмон ота зиёратгоҳи

Фозилмон ота зиёратгоҳи – Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош бўлган энг чекка жануби-шарқий ҳудудидаги Хонобод шаҳрида жойлашган. 

Ушбу муқаддас масканнинг муҳим ҳосияти унинг инсонлар саломатлигига ижобий таъсир қилувчи шифобахш булоғидир. 

Мазкур булоқ суви инсон организмига тетиклик, қувват бахш этиши, кўплаб хасталикларга, айниқса, ички ва тери касалликларига яхши даво бўлиши билан аҳамиятли.

Ривоятларга кўра, XIII асрда яшаб ўтган уламо, пайғамбаримиз авлодларидан Сайид Фозилмон Деҳлавий ҳазратлари Аллоҳнинг иродаси ила муқаддас булоқ бўйини ўзига макон қилган. Инсонларни дину диёнатга, ҳақиқатга, маърифатга чорлаган. Ўз кароматлари билан эл орасида азиз-авлиёлик мақомини олган. У зот вафот этгач, шу жойга дафн қилинган. 

XVI аср охирида кучли сел натижасида Фозилмон ота мақбараси лойқа остида қолади. 1805 йилда қабр ўрни аниқланиб, мақбара қайта тикланган.

Кейинги йилларда мақбара ва зиёратгоҳни ободонлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 

photo_2020-09-18_11-24-28.jpg

photo_2020-09-18_11-24-29.jpg

photo_2020-09-18_11-24-31.jpg

1 816
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА