ЎзА Ўзбек

13.09.2020 Чоп этиш версияси

«Сергели» линияси қурилиши давом этмоқда

«Сергели» линияси қурилиши давом этмоқда

Ҳозирги кунда «Сергели» линияси қурилиши давом эттирилмоқда. 

Бу йўналишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, оралиқ масофа 6,9 километрни ташкил этади ва Сергелининг зич жойлашган аҳолисига қулайлик яратади. 

«Сергели» йўналиши «Чоштепа», «Тошкент халқа йўли», «Сергели», «Афросиёб», «Қипчоқ» бекатларидан иборат. Ҳозир қурилиш жараёнида 100 фоиз темир-бетон конструкция ишлари бажарилган. Ер ости ишлари тугатилган. 1400 дан ортиқ темир-бетон балкалар монтаж қилинган. 

Айни кунларда ер усти метро линияларида темирйўл панжараларини ўрнатиш, электрлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юқорида таъкидлаб ўтган бекатларда қурилиш ишлари тугатилиб, айни чоғда уларда қоплама ишлари амалга оширилмоқда.

photo_2020-09-13_11-32-54.jpg

photo_2020-09-13_11-32-55 (2).jpg

photo_2020-09-13_11-32-55.jpg

photo_2020-09-13_11-32-56.jpg

3 507
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА