11.07.2019 Чоп этиш версияси
Сармишсойнинг ўзига тортадиган яна бир жиҳати нимада?

Навоий вилояти Навбаҳор туманида жойлашган Сармишсой дараси ва унинг атрофидаги сойларда 10 мингдан ортиқ петроглифлар борлиги аниқланган. Расмларнинг асосий қисми сойнинг ўрта қисмида жойлашган зич тошли қоятошларга ўйиб ишланган.
“Очиқ осмон остидаги музей” деб номланувчи мажмуа дурдоналари 1966 йилдан бошлаб олимлар томонидан тадқиқ этилмоқда. Сармишсойнинг одамларни ўзига тортадиган яна бир жиҳати — бу унинг мафтункор табиати. Дара, айниқса, кўклам келиши билан ажиб гўзаллик касб этади.
Бугунги кунда Сармишсой петроглифлари нафақат республика, балки жаҳон миқёсида аждодларимиздан қолган энг сара гавҳар — маданий ёдгорлик сифатида тан олинган.






4 075
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА