ЎзА Ўзбек

02.07.2019 17:14 Чоп этиш версияси

Сангижумон ажойиботлари

Сангижумон ажойиботлари

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳудудида жойлашган Сангижумон қишлоғи мафтункор табиати билан ажралиб туради. Бундан ташқари, “Сангижумон” деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида аввало, улкан ҳарсангтош ва бошқа жойларда учрамайдиган турли шаклдаги тошлар гавдаланади.

Мазкур тошнинг айланаси 20 м., баландлиги 6 м., оғирлиги 280 тоннадан зиёд. Қизиғи шундай баҳайбат тошни ҳар қандай киши бемалол бир қўли билан қимирлата олади. Сангижумонни ғарб тарафга қараб кўтарса, 7-10 мартагача қимирлаб туради. Шунчалик енгил тебранадики, уни ҳатто 12-14 ёшли бола ҳам бир қўлда бемалол қимирлатиши мумкин.

2.jpg

5.jpg

9.jpg

10.jpg

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА