ЎзА Ўзбек

28.03.2019 Чоп этиш версияси

Саҳро ўртасидаги мўъжиза

Саҳро ўртасидаги мўъжиза

Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги чўлнинг ўртасида халқ тилида Сичанкўл номи билан машҳур катта кўл жойлашган.

Аслида кўл тарихи унчалик узоқ эмас. Бу кўл маълумотларга кўра мустақилликдан кейин ташкил этилган. Зовур ва коллектор тармоқларидан оқиб келадиган оқова сувларнинг бир жойга оқизилишидан ташкил топган. Кўл майдони тахминан 7 минг 200 гектар майдонни эгаллаган, чуқурлиги 50-60 метргача етади.

Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятини ошириш борасидаги дастурга Сичанкўл ҳам киритилган бўлиб келажакда кўл қирғоғида туристлар учун дам олиш масканлари, ажойиб пляжлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, яқин келажакда Сичанкўл табиатининг ажойиботларидан сайёҳлар ҳам баҳраманд бўлади.

photo5251471318027709112.jpg

photo5251471318027709114.jpg

photo5251471318027709115.jpg

photo5251733049039759999.jpg

photo5251733049039760000.jpg

photo5251733049039760003.jpg

photo5251733049039760006.jpg

photo5251733049039760008.jpg

3 458
Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА