ЎзА Ўзбек

22.03.2020 Чоп этиш версияси

Помидор пишди, тарвуз ва қовун уруғлари униб чиқмоқда

Помидор пишди, тарвуз ва қовун уруғлари униб чиқмоқда

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодиётимизнинг етакчи кучлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. “Шеробод агро импекс” МЧЖ бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган корхоналардан.

2018 йилда фаолият бошлаган корхонанинг 107 гектар умумий ер майдони мавжуд. Бу ерда ташкил этилган замонавий иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири етиштирилади. 2 гектар майдонга тарвуз ва қовун уруғлари қадалган.

Корхонада 85 нафар киши меҳнат қилади. Улар етиштираётган маҳсулот ички бозордан ташқари Россия ва МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинади.

photo_2020-03-22_10-26-18.jpg

photo_2020-03-22_10-26-19.jpg

photo_2020-03-22_10-26-21.jpg

photo_2020-03-22_10-26-22.jpg

photo_2020-03-22_10-26-24.jpg

photo_2020-03-22_10-26-25.jpg

photo_2020-03-22_10-26-44.jpg

1 794
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА