ЎзА Ўзбек

22.03.2020 Чоп этиш версияси

Осмон илмига асос солинган маскан

Осмон илмига асос солинган маскан
22 март — Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

Темурийларга хос тарзда илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган Мирзо Улуғбекнинг 1409 йилда тахтга келиши Самарқанднинг янада обод бўлишини таъминлайди.

У математика, астрономия фанининг энг илғор олимларини Самарқандга чорлайди, расадхона қуришга фармон беради. 1424-1428 йиллар мобайнида Самарқанднинг шимолида, Обираҳмат ариғи бўйидаги Кўҳак тепалиги бағрида жаҳонга машҳур расадхона қурилади. Мазкур ҳудуд бугунги кунда ҳам дунё нигоҳида. Ҳудудда 1964 йилда улуғ аллома номи билан аталувчи музей ташкил этилган. 2010 йилда бугунги қиёфасига эга бўлган мазкур тарихий маскан сайёҳлар катта қизиқиш билан ташриф буюрадиган маданий мерос объектларидан биридир.

- Музейимизда 130 га яқин экспонатлар мавжуд, — дейди Мирзо Улуғбек музей мажмуаси директори Аваз Умаров. – Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврига оид жамланмалар ичида Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарининг Самарқанд қоғозига кўчирилган нусхаси, XV асрга тегишли сопол идишлар алоҳида аҳамиятга эга. Шунингдек, “Фулуси адлия” деб номланган Улуғбек даврига оид мис тангалар ҳам ноёб экспонатлардан саналади. XVII асрга тегишли устурлоб ўз даврида илмий кузатишларда фойдаланилган. Бундан ташқари расадхонанинг қадимий кўринишлари акс этган макетлар ҳам сайёҳлар катта қизиқиш билан томоша қилишади.

photo_2020-03-22_10-13-35.jpg

photo_2020-03-22_10-13-38.jpg

photo_2020-03-22_10-13-43.jpg

photo_2020-03-22_10-13-47.jpg

photo_2020-03-22_10-13-49.jpg

photo_2020-03-22_10-13-52.jpg

photo_2020-03-22_10-13-54.jpg

photo_2020-03-22_10-13-56.jpg

1 811
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА