Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, 15 августдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилди.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти Қоракўл тумани мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тегишли идоралар мутасаддилари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Семинарда мактабгача таълим ташкилотларида санитария меъёр-талабларига, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, пандемия шароитида болажонларнинг боғчага келишидан бошлаб кун давомида таълим-тарбия олиши, ҳордиқ чиқариши, овқатланиб, кўнгилочар машғулотларда чиниқиши учун шарт-шароит яратиш борасида зарур тавсиялар тингланди.

– Туманда давлат мактабгача таълим муассаси, оилавий ҳамда давлат хусусий шерикчилиги асосидаги 70 та мактабгача таълим ташкилотига 5 минг 739 нафар тарбияланувчини қамраб олиш кутилмоқда, дейди туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Илҳом Жумаев.

3.JPG

5.JPG

6.JPG

7.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўлда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига оид семинар ўтказилди