ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

Олтиариқда замонавий давлат хизмати маркази очилди

Олтиариқда замонавий давлат хизмати маркази очилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жорий йилда ишлаб чиқариш корхоналари ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 2 минг 100 дан ортиқ иш ўрни яратилди. 2019 йилнинг 11 ойи давомида 1615 та юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтказилган.

Олтиариқ туман давлат хизматлари марказининг янги биносида фуқароларга тез ва осон хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилди. Бу ерда 350 ўринли тадбирлар зали ҳам бор.

Марказда бир вақтнинг ўзида 22 нафар, кунига 660 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Замонавий жиҳозланган залдаги 3 мониторда 130 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан маълумотлар жойлаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Фарғона вилоятида шу кунга қадар шаҳар ва туманларда 9 та ДХМ фойдаланишга топширилди. Келаётган 2020 йил бошида Ёзёвон, Бағдод, Учкўприк ва Фарғона туманларида ҳам шундай замонавий давлат хизматлари марказларининг янги биноси фойдаланишга топширилади.

photo5195349650385776061.jpg

photo5195289185836182739.jpg

photo5195289185836182737.jpg

photo5195289185836182738.jpg


1 539
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА