ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари қасамёд қабул қилди

Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари қасамёд қабул қилди

Қарши шаҳрида янгидан барпо этилган олий ҳарбий таълим муассасаси – Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг очилиши ҳамда курсантларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда янги ўқув масканига Президент совғаси - “Jentra” енгил автомобили ва “Isuzu” автобуси топширилди. Шундан сўнг курсантлар ҳарбий қасамёдни қабул қилишди.

25 йиллик тарихга эга билим юрти ҳаво ҳужумларидан мудофаа қўшинлари ва ҳврбий ҳаво кучлари учун 7 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлайди. Замонавий ўқув корпуси, амалий машғулотлар ва тренажер хоналари билан таъминланган масканда юксак маҳоратли мутахассислар етишиб чиқиши учун барча шароитлар муҳайё.

Тадбир давомида ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ҳаво паради ва авиация техникаларининг амалий учиши намойиш этилди.

photo_2019-09-01_19-40-06.jpg

photo_2019-09-01_19-40-04.jpg

photo_2019-09-01_19-40-14.jpg

photo_2019-09-01_19-40-21.jpg

photo_2019-09-01_19-40-25.jpg

photo_2019-09-01_19-40-40.jpg

photo_2019-09-01_19-40-41.jpg

photo_2019-09-01_19-40-44.jpg

13 072
Жамшид Норқобилов олган суратлар, ЎзА