ЎзА Ўзбек

13.09.2020 Чоп этиш версияси

Оқработнинг тилёрар узумлари

Оқработнинг тилёрар узумлари

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Оқработ қишлоғи ўзининг узумчилик соҳасидаги ютуқлари билан машҳур. 

Ҳудудда узумчилик билан шуғулланиб, даромад топаётган оилалар талайгина. Оқработлик Турдимурод бобо Раҳимов бундан 10 йил аввал 30 сотихлик томорқасига ток кўчатларини ўтқазган эди. Бугун бу ташаббус ўз мевасини бериб, боғ оиланинг асосий даромад манбаига айланган.

– Қишлоғимизда узум етиштиришнинг ҳадисини олган боғбонлар кўп, - дейди Турдимурод бобо. – Мен ҳам уларга ҳавас қилиб, шу ишга қўл урган эдим. Дастлаб бироз қийналган бўлсам-да, тажрибали боғбонлар маслаҳатларига риоя қилиб, ток парваришини яхши ўзлаштирдим. Узумни узум қилишнинг ўзи бўлмайди, йил, ўн икки ой ўз фарзандимиз каби парваришлаймиз, меҳнатини ўз вақтида қиламиз.

 Натижада ҳосилни ҳам шунга яраша бўлаётир. 30 сотих томорқада 200 туп ток бор. Ҳар биридан йилига ўртача 60-70 килодан сара узум оламиз. Бу йил мижозларга узумнинг ҳар килосини сифатига қараб 7-8 минг сўмдан сотилаяпти. Ҳисоб-китобларга кўра мавсумда 80 миллиондан ортиқ даромад олишни режалаштираяпмиз.

photo_2020-09-13_11-22-37.jpg

photo_2020-09-13_11-22-36.jpg

photo_2020-09-13_11-22-34.jpg

photo_2020-09-13_11-22-32.jpg

3 024
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА