ЎзА Ўзбек

12.02.2019 14:45 Чоп этиш версияси

Норин тумани пойгачилари мусобақа ғолиби

Норин тумани пойгачилари мусобақа ғолиби

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида мотоцикллар пойгаси бўйича вилоят ҳокими кубоги 1-босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда вилоят шаҳар ва туманларидан, шунингдек, Фарғона вилоятидан 11 ёш ва ундан катта ёшдаги 68 спортчи иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида Норин тумани спортчилари мусобақа ғолиби бўлди. Тўрақўрғон ва Поп тумани жамоалари тегишлича иккинчи, учинчи ўринларни эгаллади.

5.jpg

7.jpg

12.jpg

10.jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
1 091