ЎзА Ўзбек

07.02.2019 21:24 Чоп этиш версияси

Номига номуносиб Нуробод

Номига номуносиб Нуробод

Икки ташкилот ўртасидаги сансоларликка қандай изоҳ бериш мумкин?

Наманган шаҳар Қўқимбой шоҳкўчасининг Нуробод даҳасидан ўтувчи қисмида ёритиш тизими ишдан чиққани сабаб, кўча тунда ниҳоятда қоронғи бўлади. Аммо, шаҳар чегарасидан Косонсойга ўтилиши билан яна ёруғ. Ушбу муаммоли масала аҳоли ва йўловчиларда ўринли эътирозлар туғдирмоқда.

– Кўчамизда ёритиш тизими умуман ишламайди, – дейди фуқаро Неъматжон Асқаров. – Йўналишда транспорт серқатнов. Йўлнинг қоронғилиги ҳудудда йўл транспорти ҳодисалари содир бўлишига сабаб бўлмоқда.

02.JPG

Шаҳардаги бундай зим-зиёликни 4R112 Фарғона ҳалқа йўлининг Лола кўчаси “Дамбоғ” ҳудудида ҳам кўриш мумкин.

Ушбу масала юзасидан “Наманганавтойўл” бошқармаси мутасаддиларига мурожаат қилганимизда “Йўл бизга қарашли, аммо ёритиш ишлари шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг зиммасида”, дея жавоб беришди. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мутасаддилари эса, аксинча, “Наманганавтойўл” бошқармаси ёритиш тизимига масъул”, дейишди.

Икки ташкилот ўртасида рўй бераётган сансоларликдан аҳоли азият чекмоқда. Бунга мутасаддилар нима дейди?

Жавобини кутиб қоламиз.

05.JPG

09.JPG

10.JPG

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА​
6 590