ЎзА Ўзбек

16.07.2020 Чоп этиш версияси

Навоийнинг Москвадаги ҳайкалини ким яратган?

Навоийнинг Москвадаги ҳайкалини ким яратган?
​Фотофакт
Москва шаҳридаги Серпухов майдонида бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ҳайкали ўрнатилган.

Ёдгорлик 2002 йил 15 августда Россия ҳукуматига совға сифатида Тошкент шаҳридан олиб борилган.

Ҳайкал ўзбекистонлик меъмор Равшан Миртожиев ва россиялик архитекторлар Александр Кузьмин ва Игорь Воскресенский муаллифлигида яратилган. Гранит пойдеворга ўрнатилган ёдгорлик бронзадан ясалган бўлиб, унинг бўйи 4 ярим метрни ташкил қилади.

Москвадаги ҳамюртларимиз Навоийга эҳтиром сифатида ҳайкал пойига гул қўйиб, майдонда шеърхонлик, ғазалхонлик тадбирларини уюштириб туради.

photo_2020-07-15_22-56-45.jpg

photo_2020-07-15_22-56-46.jpg

3 820
Аъло АБДУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА