ЎзА Ўзбек

14.09.2020 Чоп этиш версияси

Навоийда бугундан 216 та мактабда дарс жараёнлари бошланади

Навоийда бугундан 216 та мактабда дарс жараёнлари бошланади

Навоий вилоятида бугунгача 104 та мактабнинг фаолияти йўлга қўйилган бўлса, бугундан улар қаторига яна 216 та мактаб қўшилди. 

Ҳозирча мактабларда фақат бошланғич синфлар учун дарс жараёнлари олиб борилади. Кейинчалик босқичма-босқич юқори синф ўқувчилари учун ҳам мактаблар эшиклари очилади.

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси маълумотига кўра, айни дамда 26 та мактабда ўқитувчиларнинг COVID-19'га тест топшириш жараёни давом этмоқда. 17 та мактабда эса дастурлар асосида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 30 сентябргача ушбу мактабларда ҳам дарс жараёнлари бошланади.

photo_2020-09-14_10-12-37.jpg

photo_2020-09-14_10-12-39.jpg

photo_2020-09-14_10-12-40.jpg

photo_2020-09-14_10-12-41.jpg

3 749
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА