ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Навоий вилояти ҳокими навбаҳорликлар хонадонида бўлди

Навоий вилояти ҳокими навбаҳорликлар хонадонида бўлди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан.

Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож яъни “Темир дафтар”га киритилган ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 
16 ёшга тўлмаган фарзандларига ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари К.Турсунов Навбаҳор туманидаги "Кўҳрон" МФЙда бўлиб бу ердаги "Темир дафтар"га кирган 16 ёшга тўлмаган фарзандлари бор оилалар хонадонида бўлиб, бир марталик пул маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда китоблар жамланмаси топширди.

Бугун Навбаҳор туманида ҳам "Темир дафтар"га киритилган 1048 та оиланинг 1924 нафар болаларига ажратилган ёрдамлар улашилмоқда.

photo_2020-09-18_15-34-40.jpg

photo_2020-09-18_15-34-44.jpg

photo_2020-09-18_15-34-45.jpg

2 778
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА