ЎзА Ўзбек

08.02.2020 Чоп этиш версияси

Навоий асарларидаги қаҳрамонлар сиймоси ёш рассомлар нигоҳида

Навоий асарларидаги қаҳрамонлар сиймоси ёш рассомлар нигоҳида

Навоий шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк мутаффаккир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Навоий асарларидаги қаҳрамонлар сиймоси акс этган расмлар” кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими томонидан ташкил этилган кўргазмада мактаб ўқувчиларининг мумтоз адабиётимизнинг йирик намоёндаси Алишер Навоий асарлари асосида яратган ижод намуналари намойиш этилди.

Тадбир доирасида расмлар танлови ҳамда мўйқалам усталари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

photo_2020-02-08_23-58-37.jpg

photo_2020-02-08_23-58-38.jpg

photo_2020-02-08_23-58-39.jpg

photo_2020-02-08_23-58-46.jpg

photo_2020-02-08_23-58-49.jpg

photo_2020-02-09_00-04-51.jpg

5 006
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА