Наманганда ҳам тест синовлари кўтаринки равишда ташкил этилди
Уларга қулайлик яратиш мақсадида махсус йўналишсиз автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Бугун эрта тонгдан Наманган кўчаларида минглаб абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган манзилларга ошиқдилар.
Уларга қулайлик яратиш мақсадида махсус йўналишсиз автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Тест синовлари Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, “Динамо”, “Навбаҳор-Умид” ўйингоҳлари ҳамда Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадионларида бўлиб ўтмоқда.
Автобуслар қатнови 2 сменада ташкил этилган. Биринчи сменадаги абитуриентлар имтиҳон куни соат 04.00 да туманларидаги белгиланган ҳудудга етиб боришлари лозим. Автобуслар 5.00 дан бошлаб ҳаракатланади. Иккинчи сменада вақти эса соат 13.00 - 14.00 оралиғида белгиланган.
Абитуриентлар синовлар ўтказиладиган ҳудудларга олиб келиниб, тест жараёнлари якунлангач, манзилларига етказилади.
Наманганда ҳам олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари жорий йил 2 сентябрдан бошланиб 13 сентябрга қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.