ЎзА Ўзбек

15.03.2019 18:24 Чоп этиш версияси

Наманганда 6 тонна сумалак тайёрланади (фото)

Наманганда 6 тонна сумалак тайёрланади (фото)

Наманганликлар Наврўз байрами арафасида 6 тонналик сумалак тайёрлашга ҳозирлик кўрмоқда. Улар ўтган йили ўзлари ўрнатган 5 тонналик рекордни янгилашни мақсад қилган.

Ушбу баҳорий неъматни тайёрлаш учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 10 тонна 280 кг. бўлган улкан қозон келтирилди. 

Сумалак учун 1 тонна буғдой, 3 тонна ун, 500 килограмм ёғ сарфланади. Буғдойни ундириш, таомни тайёрлаш жараёнларига 30 нафар тажрибали аёл жалб этилади.

5.jpg

6.jpg

11.jpg

12.jpg

Ҳотам Мамадалиев олган суратлар, ЎзА
5 623