ЎзА Ўзбек

04.12.2019 Чоп этиш версияси

Мингбулоқлик мотопойгачилар кубок соҳиби

Мингбулоқлик мотопойгачилар кубок соҳиби

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Наманган шаҳар ўқув-спорт техника клуби мототрассасида “Мотоцикл пойгаси” спорт тури бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 7 ёшдан 60 ёшгача бўлган жами 56 нафар спортчи 11 жамоа таркибида иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида Мингбулоқ туманиўсмирлар спорт техника клуби жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Норин тумани ўсмирлар спорт техника клуби жамоаси, учинчи ўринни Поп тумани ўсмирлар спорт техника клуби мотопойгачилари эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo5420571275757202547.jpg

photo5422572872251059045.jpg

3 731
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА