ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Медаллар сони яна 2 тага кўпайди (фоторепортаж)

Медаллар сони яна 2 тага кўпайди (фоторепортаж)

Кеча пойтахтимизда ўтаётган қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнирининг яна бир куни ниҳоясига етди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритиш ниятида баҳсларга киришган 10 нафар шпагачи қизларимиздан икки нафари финал баҳсларига етиб келди. Ярим финал босқичида курашни грузиялик Мая Гучмазова ва ҳамюртимиз Вероника Рожкова, шунингдек россиялик спортчи Марина Кесаева ҳамда яна бир ўзбекистонлик қиличбоз қизимиз Малика Ҳакимова олиб боришди.

Мая Гучмазова билан беллашувда даставвал устунлик Вероника Рожкова томонда бўлди. Бироқ ушбу натижа мусобақа сўнггигача етиб бормади. Тажриба бобида яққол устунликка эга бўлган грузиялик спортчи ҳисобни ўз фойдасига ҳал қилди: 15-14.

Shpaga-qizlar-bronza (7).jpg

Иккинчи ярим финал баҳсида ҳам ҳамюртимиздан омад юз ўгирди: россиялик Мария Кесаева спортчимиз Малика Ҳакимовани 15:10 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Грузиялик шпагачи Мая Гучмазова финалда ҳам ўз маҳоратини намойиш қилиб, рақиби Мария Кесаевани 15:9 ҳисобида енгди.

Shpaga-qizlar-bronza (5).jpg

Шундай қилиб, шпага бўйича ғолиблик Мая Гучмазовага насиб этди. Мария Кесаева – кумуш, ватандошларимиз Вероника Рожкова ва Малика Ҳакимова – бронза медаллари соҳибалари бўлди.

“Сателлит” турнирининг рапира йўналишида терма жамоамиз биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган эди. Медаллар жамғармамизга яна иккита бронза қўшилди.

Shpaga-qizlar-bronza (3).jpg

Shpaga-qizlar-bronza (2).jpg

Shpaga-qizlar-bronza (1).jpg

Бугун эркаклар ўртасида шпага йўналишида баҳслар бўлиб ўтади.

6 782
Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА