ЎзА Ўзбек

27.03.2019 Чоп этиш версияси

Марказ лабораторияси йилига 3 миллионта гул навларини етиштириш қувватига эга

Марказ лабораторияси йилига 3 миллионта гул навларини етиштириш қувватига эга

Наманган шаҳридаги Гулчиликни ривожлантириш маркази мамлакатимизда гулчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, замонавий ландшафт ва дизайн асосида гулзорлар барпо этиш билан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Наманган вилоятида гулчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган мазкур замонавий марказ шаҳарнинг баҳаво ҳудудида жойлашган. 0,80 гектар майдонни эгаллаган муассаса 3 та бино, 4 та замонавий иссиқхона ва очиқ майдондаги тажриба экин майдонларидан иборат.

Марказ лабораторияси йилига 3 миллион дона хона, кўча ва хиёбон гуллари, дарахт ва бутасимон гуллар, совға гуллари каби ноёб гул навларини етиштириш қувватига эга бўлиб, айни пайтда бу ерда инвинто шароитида пеларгания туркумига кирувчи бир неча турлар, акила, тегатес, шарсимон хризантема, бегония, папортник каби гулларнинг янги авлодини яратиш устида иш олиб борилмоқда.

5.jpg

6.jpg

9.jpg

13.jpg

15.jpg

18.jpg

22.jpg

2 845
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА