ЎзА Ўзбек

27.03.2019 Чоп этиш версияси

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни Қуролли Кучлар сафига кузатиш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар,чақирилувчиларнинг ота-оналари қатнашди.

–Бугун 191 нафар йигитни Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳарбий қисмларга жўнатяпмиз, – дейди Навоий вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирув бўлими бошлиғи Б.Эргашев. – Жорий йил вилоят бўйича қарийб 1000 нафар ўғлон ҳарбий хизматга йўл олади.

Тадбирда бўлажак аскарларга мутасадди ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

2.jpg

7.jpg

8.jpg

2 308
Сирож Аслонов (сурат), ЎзА