ЎзА Ўзбек

09.07.2019 21:05 Чоп этиш версияси

Марғилон катта тараддудда

Марғилон катта тараддудда

Марғилонда жорий йилнинг 11-13 июль кунлари бўлиб ўтадиган “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор фестивалига катта тараддуд кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай бурчагига борманг, меҳмоннавоз эл хорижликларни катта тантана ва марғилонча анъаналар билан кутиб олиш учун тайёргарлик кўраётганига гувоҳ бўласиз.

Фестивалда Марғилон шаҳрига 30 давлатдан 200 га яқин меҳмон ва иштирокчилар ташриф буюриши кутилмоқда. 

Фарғона вилоятидаги “Чодиржамол”, “Кабутар”, “Қўқон ёр-ёри”, “Омонёр”, “Шодиёна”, “Қўшчинор”, “Сўх чашмаси” фольклор-этнографик жамоалари ушбу фестивалда иштирок этиш мақсадида энг сара дастурларини тайёрламоқда.

33.JPG

27.JPG

26.JPG

18.JPG

15.JPG

5.JPG

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА
3 816