ЎзА Ўзбек

29.12.2018 15:32 Чоп этиш версияси

Маънавият маскани

Маънавият маскани

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ташкил этилганига 40 йил тўлди.

Шу муносабат билан таниқли санъат арбоблари,драматурглар, шоир-ёзувчилар, ёшлар иштирокида ўтган тадбир “Янги йил арчасини излаб” номли янги спектаклга уланди. 

– Ўтган йилларда театр саҳнасида 170 дан ортиқ спектакль ёш томошабинларга тақдим этилди. Ушбу даргоҳдан Ўзбекистон халқ артисти Н.Ансатбоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р.Тўраниёзов, шунингдек, Ж.Абдимов, А.Наврўзова, Б.Утебоев, Л.Хақназарова каби таниқли санъаткорлар етишиб чиққан. Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида театр ўзининг янги замонавий биносига эга бўлди, – дейди театр директори Пўлат Айтмуратов.

Таъкидлаш жоизки, театр жамоаси мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ўтказилган фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

3.JPG

8.JPG

11.JPG

17.JPG

10.JPG

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​​
1 391