ЎзА Ўзбек

27.03.2019 Чоп этиш версияси

Маънавият маскани

Маънавият маскани

27 март – Халқаро театр куни

Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри миллий қадриятларимиз йўғрилган саҳна асарлари билан ёш томошабинларни эзгу ғоялар асосида тарбиялашга ҳисса қўшиб келаётган маънавият масканларидан.

Театр 2002 йилда болалар адиби Пўлат Мўмин қаламига мансуб “Туяқуш-бояқиш” спектакли билан ўз фаолиятини бошлаган. Ўтган вақт давомида театр жамоаси 50 га яқин спектаклни саҳналаштириб, томошабинлар ҳукмига ҳавола қилди. Жамоа нафақат ёш томошабинлар меҳрини қозонди, балки турли танловларда ҳам муваффақиятли қатнашди. Жумладан, 2005 йил Бухоро шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг VII анъанавий фестивалида актриса Д.Авазова “Шум бола ўзга сайёрада” спектаклидаги она образи учун “Энг яхши актёр ижроси учун” номинациясига сазовор бўлди. 2013 йилда Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг Самарқанд шаҳрида ўтказилган IХ анъанавий кўрик-фестивалида жамоанинг “Ёмғир ёғдир, Суст хотин” спектакль-томошаси “Халқ мусиқасидан унумли фойдаланганлик учун” номинацияси бўйича, 2016 йилда Ўзбекистон қўғирчоқ театрларинингX анъанавий кўрик-фестивалида “Орзунинг ушалиши” деб номланган саҳна асари “Энг яхши пьеса учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Айни пайтда 60 га яқин ижодкор меҳнат қилаётган театр жамоаси И.Содиқов асари асосидаги “Алпомишнинг болалиги” спектаклини саҳналаштирмоқда.

7.jpg

10.jpg

22.jpg

24.jpg

28.jpg

33.jpg

2 729
Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА