ЎзА Ўзбек

28.03.2019 Чоп этиш версияси

Мақсад – эл саломатлигини асраш

Мақсад – эл саломатлигини асраш

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури – амалда

Фарғона шаҳрида ёш мутахассис Сардорбек Каримов ташаббуси билан “Dentimo Medical” болалар ва катталар диагностика маркази фойдаланишга топширилди.

Андижон давлат тиббиёт институтининг стоматология факультетини битирган Сардорбек ўзининг эзгу мақсадини амалга оширишда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида белгиланган имкониятларга таяниб иш тутди. “Ҳамкорбанк” томонидан тақдим этилган 1 миллиард 200 миллион сўм кредит маблағи эвазига тиббий марказ янги ускуналар билан жиҳозланди. Тиббий ускуна ва жиҳозлар Германия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Япония, Словакия каби давлатларда ишлаб чиқарилган. Эндиликда бу ердапедиатр, кардиолог, аллерголог, стоматолог, офтальмолог, невропатолог ва бошқа мутахассислар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

– Малакали шифокорлар маслаҳати ва тўғри тиббий таҳлиллар, ўйлайманки, юртдошларимизга маъқул келади, уларнинг шифо топиши имкониятларини кенгайтиради, – дейди Сардорбек. – Марказда ёшлик ва тажриба уйғунлашган, десам, адашмаган бўламан. 40 нафар ходимнинг 15 нафари ёшлардир. Йил охирига қадар иш ўринларини яна кўпайтирамиз.

photo5251471318027709101.jpg

photo5251471318027709103.jpg

photo5251733049039759992.jpg

photo5251733049039759993.jpg

2 800
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА