ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

Мўйноқ замонавий қиёфа касб этмоқда

Мўйноқ замонавий қиёфа касб этмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мўйноқ туманида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ўтган йили аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида қисқа муддатда 101 км. узунликда сув қувури тортилди. Бундан ташқари, туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Бундай эзгу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилмоқда. Бир нечта кўп қаватли турар-жойлар, амфитеатр, стадион ва яна бошқа қатор объектларда қурилиш ишлари қизғин бормоқда. Йўл қурилиши ишлари ҳам самарали олиб бориляпти. Хусусан, 4р 173 Қўнғирот-Мўйноқ автомобиль йўлининг 91-98 км. даги қисми капитал таъмирланмоқда.

– Ҳозир 7 километр йўлни таъмирлаш ишларида 10 га яқин техника ва 20 дан зиёд ишчи қатнашмоқда. Ишчилар учун барча шароит яратилган. Яқин кунларда асфальт ётқизиш ишларини бошлаймиз, – дейди Қўнғирот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Иззат Қўчқоров.

3.JPG

7.JPG

12.JPG

3 476
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​