ЎзА Ўзбек

28.03.2019 Чоп этиш версияси

Мўйноқда замонавий спорт мажмуаси қад ростламоқда

Мўйноқда замонавий спорт мажмуаси қад ростламоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани марказида“Бахт-Мийратдин қурилиш” МЧЖ томонидан жорий йил бошида замонавий спорт мажмуаси қурилиши бошланган эди. Бу ерда 50х100 метрлик 1000 ўринли футбол стадиони, сув ҳавзаси ва ёпиқ спорт зали иншоотлари барпо этилмоқда. Қурилиш ишларининг умумий қиймати 16 миллиард сўмдир.

– Қурилиш ишларида 15 га яқин техника ва 200 нафардан ортиқ ишчи қатнашмоқда. Ҳозирда футбол майдонига сунъий қоплама (газон) тўшаш, ўриндиқларни жойлаштириш, ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари якунланиш арафасида. Мустақиллик байрамига янги сув ҳавзаси ва спорт залини ҳам фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз, – дейди “Бахт-Мийратдин қурилиш” МЧЖ раҳбари Бахт Салатдинов.

photo5251471318027709105.jpg

photo5251471318027709106.jpg

photo5251471318027709107.jpg

photo5251471318027709108.jpg

photo5251471318027709109.jpg

photo5251733049039759998.jpg

3 257
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА