07.02.2019 16:22 Чоп этиш версияси
Лойга сайқал бераётган нуроний ижоди кишини ҳайратга солади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи Суюн бобо Раимов оддий лойдан санъат асари яратаётган моҳир ҳайкалтарошлардан.
Болаликдан нафис буюмлар яратишга меҳр қўйган 72 ёшли отахон ҳайкалтарошлик касбини умрининг мазмунига айлантирди. Устанинг қалб қўри жо бўлган нафис буюмларда Сурхон воҳасининг бир бўлаги мужассам.
Суюн бобога шогирд тушиб, ундан ҳайкалтарошлик сирларини ўрганаётган издошлар талайгина. Улар қаторида бобонинг ўғли Искандар ва набираси Жасурбек Раимовлар ҳам ҳунармандчилик ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.





Жонибек Қўзимуродов олган суратлар, (ЎзА)

2 111