ЎзА Ўзбек

05.07.2019 15:41 Чоп этиш версияси

Кулолчилик марказида хорижликлар учун бевосита иш жараёни кўрсатилади

Кулолчилик марказида хорижликлар учун бевосита иш жараёни кўрсатилади

Самарқанд туманининг “Конигил” маҳалласида тайёрланаётган Самарқанд қоғози бутун дунёга машҳур. Шу боис бу маҳалладан хорижлик сайёҳларнинг қадами узилмайди. Самарқанд қоғози тайёрланадиган “Конигил мерос” хусусий корхонаси яқинида ташкил этилган Кулолчилик маркази ҳам келгусида туристларнинг севимли масканларидан бирига айланиши шубҳасиз.

Уста-ҳунарманд Илҳом Бобомуродов томонидан ташкил қилинган марказнинг эътиборга молик жиҳати, бу ерда маҳаллада яшовчи ўқувчи-ёшлар бўш вақтларида келиб, ушбу ҳунар сирларини ўрганишлари мумкин. Кулолчиликка қизиққанлари эса устага шогирдликка тушиб, мазкур касбни пухта ўзлаштиришга киришмоқда. Айни пайтда марказда ана шундай ёшларустоз-шогирд анъанасига мувофиқ касб ўрганмоқда.

– Самарқанд азалдан уста-ҳунармандлар маркази бўлиб келган, – дейди Илҳом Бобомуродов. – Шу боис, ёшлигимиздан кулолчиликка меҳр қўйиб, ушбу касбни ўргандим. Хорижликлар учун биз ясаётган кулолчилик маҳсулотлари уларнинг ясалиш жараёни жуда қизиқ. Шунинг учун мазкур марказни ташкил қилдик. Биринчи навбатда маҳалламиз ёшлари касб ўрганади. Бундан ташқари хорижликларга бу ерда бевосита иш жараёни кўрсатилади. Агарда хоҳловчилар бўлса, ўзларига бирор буюм ясаб кўриш имконини яратамиз.

3.JPG

5.JPG

8.JPG

13.JPG

14.JPG

15.JPG

16.JPG

17.JPG

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА