Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2018 12:21 Чоп этиш версияси

Комбат айкидога қизиқиш катта

Комбат айкидога қизиқиш катта Халқаро комбат айкидо ассоциацияси Бухоро вилояти бўлимида 800 нафарга яқин ўғил-қиз ушбу спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Ассоциациянинг жойларда ташкил этилган тўгарак машғулотларига 20 нафар малакали мураббий жалб этилган бўлиб, улар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бухоро шаҳридаги 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳам якка кураш спорт тури бўлган комбат айкидога қизиқиш катта. Мактаб ҳузурида фаолият юритаётган тўгаракда маҳорат ошираётган спортчилар турли нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

3 (1).jpg

4 (1).jpg

6.jpg


Тоҳир Истатов (сурат) ЎзА
10 840