ЎзА Ўзбек

28.03.2019 Чоп этиш версияси

Хоккей бўйича мамлакат чемпионатининг плей-офф баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда.

Хоккей бўйича мамлакат чемпионатининг плей-офф баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда.

Кеча “Ice Сity” кўнгилочар спорт мажмуасида пойтахтнинг “Ҳумо” ҳамда “Семурғ” жамоалари баҳслашди. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Семурғ” жамоаси ҳисобда олдинда бораётиб, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда имкониятни бой берди. Плей-офф босқичининг иккинчи учрашуви (олдинги учрашувда “Семурғ” жамоаси 6:2 ҳисобида “Ҳумо”дан устун келган эди)да омад “Ҳумо” жамоаси томонда бўлди: “Ҳумо” – “Семурғ” 5:4. Плей-оффда икки ўйин натижаларига кўра, ҳисоб тенглашди: 1:1. Эслатиб ўтамиз, финал босқичига чиқиш учун томонлар 3 маротаба ғалаба қозониши керак бўлади.

Плей-офф босқичининг навбатдаги учрашуви 30-31 март кунлари бўлиб ўтади. 

Xumo-Semur (1).jpg

Xumo-Semur (2).jpg

Xumo-Semur (3).jpg

Xumo-Semur (4).jpg

Xumo-Semur (5).jpg

2 304
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА