ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Кармананинг иссиқхона хўжаликлари

Кармананинг иссиқхона хўжаликлари

Иссиқхоначилик бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан саналади. Шунингдек, мазкур соҳа ривожи юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Навоий вилоятида мазкур йўналишда қарийб 300 дан зиёд юридик корхоналар фаолият олиб бормоқда. Ушбу субъектларда минглаб аҳоли иш билан банд.

Кармана туманининг Арғун қишлоғи вилоятнинг иссиқхоначилик маркази саналади. Сабаби, мазкур ҳудуднинг ўзида қарийб 90 гектар майдонда 60 дан зиёд иссиқхоначилик хўжалиги ташкил этилган. Бу хўжаликларда 1 ярим минг киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.

7.JPG

Маълумки, баҳор ойлари иссиқхоначилик хўжаликлари учун қизғин давр саналади. Бироқ, мазкур даврдаги кучли ёмғир ва шамол анчагина ташвиш келтириши ҳам мумкин. Хусусан, 27 апрель куни эсган кучли шамол оқибатида вилоятдаги бир қатор иссиқхоначилик хўжаликлари ҳам зарар кўрди. Бу ҳолатлар асосан, Кармана туманида кузатилди.

Ушбу ҳолат инобатга олиниб, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, тадбиркор Азиз Сувонов таъсисчилигидаги “Иссиқлик таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан корхонанинг икки йиллик фаолияти давомида олинган маблағ туманда иссиқхоналар кўрган зарарни қоплаш ҳамда мазкур хўжаликларда ишнинг тўхтаб қолмаслигини таъминлаш мақсадига йўналтирилди.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда тумандаги иссиқхоналарда карантин талабларига риоя қилинган ҳолда иш жараёнлари бир маромда давом этмоқда. Маҳсулотлар асосан ички бозорга етказиб бериляпти. Энг муҳими, пандемия даврида иш ўринлари қисқариб кетиши ва аҳоли бандлиги муаммосининг олди олинмоқда.

8.JPG

9.JPG

2.JPG

2 823
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА