ЎзА Ўзбек

08.08.2019 17:35 Чоп этиш версияси

Кўргазмада 5 нафар мусаввирнинг 30 га яқин асари намойиш этилмоқда

Кўргазмада 5 нафар мусаввирнинг 30 га яқин асари намойиш этилмоқда

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг “Ёз жилвалари” номли кўчма кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада 5 нафар мусаввирнинг 30 га яқин асари намойиш этилмоқда.

Бердибой Тожимуротовнинг “Қишлоқ кўриниши”, “Тонг”, Тимур Сулаймоновнинг “Айвон”, “Манғит қишлоғи”, Саламат Бекбаулиевнинг “Қишлоқ кўриниши”, “Мўйноқ. Сарибас кўли”, Асқар Яхшибоевнинг “Натюрморт олмалар” номли асарлари томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

photo5357242914985585676.jpg

photo5359464658618133059.jpg

photo5359812112882445111.jpg

photo5359812112882445112.jpg

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА
2 961