ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

“Кўк қуш” кўргазмаси

“Кўк қуш” кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида рассом Аҳмад Бобоевнинг “Кўк қуш” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Аҳмад Бобоев 1983 йили П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежининг Чизмачилик ва расм бўлимини тамомлаган. Коллеждан сўнг Театр ва рассомлик институтининг Дастгоҳли рангтасвир факультетида таҳсил олди. Қатор кўргазмаларда ўз санъат намуналари билан муваффақиятли қатнашиб келади. Бадиий фильмларда саҳналаштирувчи рассом сифатидаги фаолияти айниқса, таҳсинга сазовор. 

Рассом асарлари тўғридан-тўғри томошабинга мурожаат бўлиб, уларнинг фикрларини тозалаш ва ёмон иллатлардан халос этиш ҳамда онгини ўткир фалсафий ғоялар билан тўлдиришдан иборат. Асарларининг ўзига хослиги ҳам айнан тенгсиз ғояларга эга эканлигидадир. “Ҳайём олдида”, “Авиценнанинг куби” каби асарлари шулар жумласидан.

Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин сара ишлари намойиш этилмоқда.

photo_2020-09-16_17-26-47.jpg

photo_2020-09-16_17-26-49.jpg

photo_2020-09-16_17-26-51.jpg

photo_2020-09-16_17-26-52.jpg

photo_2020-09-16_17-26-54.jpg

2 339
Оқил ҒУЛОМОВ олган суратлар, ЎзА