ЎзА Ўзбек

11.02.2019 16:00 Чоп этиш версияси

Қишда ҳам иш қизғин

Қишда ҳам иш қизғин

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Шержонов Мурод” кўп тармоқли фермер хўжалиги пахта, ғалла ва пилла топшириш бўйича шартномавий режасини мунтазам бажариб келинмоқда. Ўтган йили хўжалик аъзолари 36 гектар майдондаги пахтадан 87 тонна ҳосил етиштириб, режани ортиғи билан уддалади. Шунингдек, баҳорги мавсумда 4 қути ипак қуртини агротехник қоидалар бўйича парваришлаб 200 килограмм пилла маҳсулоти етиштиришга эришди.

– Айни пайтда қиш бўлса-да, хўжалигимизда дала юмушлари қизғин давом этмоқда. Кузги буғдойни озиқлантириш, ерларни суғориш, ариқларни тозалаш, техника ва механизмларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлашга киришганмиз, – дейди ёш фермер Ҳамро Камолов. – Бундан ташқари, иссиқхонада помидор етиштирмоқдамиз. 20 дан ортиқ қути асалари ҳам парваришлаяпмиз.

Келгусида хўжаликда чорвачилик тармоғини кенгайтириш ҳамда минерал ўғитлар, биохимик препаратлар ва томорқа эгалари учун уруғлик сотиладиган дўкон очиш режалаштирилган.

1.JPG

4.JPG

5.JPG

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​
1 382