Бир ишчи одатда нечта товуқни парваришлай олади?

Истиқболли лойиҳалар 

Бир ишчи одатда нечта товуқни парваришлай олади? Уй шароитида бу албатта, 50-60 бошдан ошмайди. Бироқ, жараён замонавий технологиялар асосида олиб борилса-чи, мазкур рақам ўн, ҳатто юз карра ортиши мумкин.

Навоий вилоятидаги “Karmana golden eggs” масъулияти чекланган жамиятида ҳар бир ходим ўртача 10 минг бош жўжа парваришлайди.Корхонанинг 4 та товуқхонаси Туркияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 60 мингта жўжа боқиш имконияти бор. Бу ерда “Ломан браун” ва “Ломан сенди” зотли жўжалар парвариши йўлга қўйилган. 90 кундан сўнг тухумга киргач, аҳолига етказилиб берилади. Товуқни буюртмачиларга етказишдан тортиб, унинг парваришини йўлга қўйиш ҳам мутахассислар зиммасида.

photo5301012172354202655.jpg

2018 йилда корхона асосан вилоят аҳолисига парранда етказиб берган бўлса, ўтган йили жами 900 минг бошдан зиёд товуқ Тошкент, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларига буюртма асосида тарқатилди.

Шу кунларда корхонада иккинчи босқичда фаолиятни кенгайтириш, илғор паррандачилик технологияларини келтириш, янги блоклар қуриш ишлари қизғин кетмоқда.

Корхона раҳбари Азиз Сувоновнинг айтишича, ушбу лойиҳа учун ҳозиргача 1 миллион 558 минг АҚШ доллари миқдоридаги асбоб-ускуналар хориждан келтирилди. Мазкур технология ишга тушса, қўшимча 4 та блокда тухум етиштириш йўлга қўйилади ҳамда замонавий тухум сақлаш омборхонаси жиҳозланади. Жорий йилнинг сўнгги чорагида иш бошлаши режалаштирилган мазкур лойиҳа натижасида кунига 200 мингта тухум етиштириш имконияти пайдо бўлиб, 50 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновациянинг кучи: бир одам ўн минг бош товуқ боқиши мумкин