ЎзА Ўзбек

03.07.2019 Чоп этиш версияси

Маданият ва истироҳат боғларида аҳвол қандай?

Маданият ва истироҳат боғларида аҳвол қандай?

Жазирама кунларда истироҳат боғларига борувчилар ҳар қачонгидан кўп бўлади.

“Ҳозирги кунда маданият ва истироҳат боғлари ўз номига муносибми?” деган саволга жавоб излаш мақсадида Навоий шаҳри марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги (зеро, боғнинг бирор жойида улуғ аждодимиз номи зикр этилганига кўзингиз тушмайди) маданият ва истироҳат боғига бордик. Боғ ичида 2 та фаввора бўлиб, иккаласи ҳам таъмирга муҳтож. Аттракционларнинг ҳам деярли барчаси таъмирталаб. Хуллас, боғ 2019 йилги мавсумни тайёргарликсиз бошлаган, деб бемалол айтиш мумкин. Агар вилоят марказида аҳвол шундай бўлса, туманларда қандай экан, деган саволга ҳожат қолмайди, шекилли.

photo5251431623939959849.jpg

Зикр этилган боғ ҳудудида жойлашган мини-футбол майдончалари ачинарли аҳволда. Ёритиш чироқлари ичига аллақачон қушлар ин қуриб олган. Кўринадики, тунги пайтда ушбу чироқлардан футбол майдончасини ёритишда фойдаланиб бўлмайди. Бундан ташқари, маскандаги ишчиларнинг бирортасида махсус форма ёки бейжик йўқ. Баъзи аттракционларда учиш нархи умуман ёзилмаган. Боғ атрофидаги ободонлаштириш ишлари ҳам номига бажарилмоқда. Нега?

Сўнгги пайтларда юртимизга сайёҳлар ташрифи кўпайиб бормоқда. Хусусан, Навоий вилоятига келадиган туристлар тарихий масканларни кўриб, ўтмишимизга баҳо берса, маданият ва истироҳат масканларида бугунги маданий тараққиётимизни баҳолайди. Шу аҳволда баҳо қандай бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг.

Ахир одамлар музқаймоқ ейиш ёки ўйин-кулги қилиш учунгина маданият ва истироҳат боғига бормади-ку!? Улар ўз номи билан маданият маскани, тарбия ўчоғи бўлиши керак. Боғларда қадриятларимизни акс эттирадиган тадбирларни кўпайтириш лозим. Китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, дам олиш учун ҳам барча шароитлар бўлиши керак.

photo5251431623939959850.jpg

Мутасадди раҳбарлар бунга нима дейди?

photo5251431623939959852.jpg

photo5251431623939959854.jpg

photo5251431623939959851.jpg

photo5251431623939959853.jpg

photo5253754131800238837.jpg

6 254
ЎзА фотомухбири Сирож АСЛОНОВ олган суратлар