ЎзА Ўзбек

12.05.2020 Чоп этиш версияси

ФОТО: Тошкентнинг машҳур курантлари қачон қурилган?

ФОТО: Тошкентнинг машҳур курантлари қачон қурилган?

Пойтахт марказидаги меъморий мажмуа – Тошкент курантлари Иккинчи жаҳон урушида фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 2 йиллиги шарафига очилган, яъни 1947 йилнинг 9 майидан бонг ура бошлаган.

Минора устидаги соат механизмини Белорусь фронтида жанг қилган тошкентлик соатсоз уста Александр Айзенштейн Шарқий Пруссиянинг Алленштейн (ҳозирги Польшанинг Ольштино) шаҳридан келтирган. Бир гуруҳ соатсоз усталар ушбу механизмни 4 циферблатли қилиб минора устигаўрнатган. Миноранинг баландлиги 28,7 метр, ўлчови 4,1х4,1 метрдан иборат. Бинонинг қурилишига меъморА.Муҳаммедшин ва бош муҳандис В.Левченко бошчилик қилди. Курант машҳур ганч устаси, рассом-наққош, меъмор, Ўзбекистон фанлар академияси аъзоси Уста Ширин Муродовнинг фаол иштироки билан ўзига хос услубда безатилган.

photo_2020-05-12_12-07-20.jpg

1966 йилги зилзила натижасида минора соати бузилган. Лекин тез фурсатда созланиб, ишга туширилади. Курант 1991, 1992 ва 2009 йилларда қайта таъмирланган.

2009 йилнинг май ойида “Ўзбекистон” анжуманлар саройи ва Тошкент куранти оралиғида янги курант қурилди. Ушбу курант минораси учун соат механизми Швейцариядан олиб келинган.

photo_2020-05-12_12-07-21.jpg

Тошкент курантлари шаҳар меъморий ансамблининг Амир Темур хиёбонидаги таркибий қисмидир. Тошкент курантлари қурилишида миллий меъморлик ва амалий безак санъати анъаналари қўлланилган. Fозғон мармари билан қопланган ва бронзадан ишланган металл қисмлари ўзаро уйғунлашган. 2009 йилда ҳар иккала курантнинг олд қисмига Тошкент герби тасвири ўрнатилган.

Тошкент курантлари ҳар чорак, ярим ва бир соатда бонг уриб туради.

photo_2020-05-12_12-07-22.jpg

7 346
Аъло АБДУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА