ЎзА Ўзбек

10.08.2018 23:23 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Тошкент Фотосуратлар уйида Журналистик уюшмалар халқаро конфедерацияси, Тожикистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси журналистлар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Ёровнинг “Жонажон ўлкам – Тожикистоним” номли шахсий кўргазмаси очилди.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Тошкент Фотосуратлар уйида Журналистик уюшмалар халқаро конфедерацияси, Тожикистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси журналистлар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Ёровнинг “Жонажон ўлкам – Тожикистоним” номли шахсий кўргазмаси очилди.

2017 йилнинг май ойида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон маданият кунлари доирасида ўзбек фотоусталарининг кўргазмаси бўлиб ўтган эди. Мазкур кўргазма икки давлат орасидаги маданий ва дўстона алоқаларининг бевосита давоми бўлиб, ўзбек томошабинларини тожикистонлик машҳур фоторассом асарлари билан таништиради.

4.JPG

Тадбир очилишида давлат ва жамоат ташкилоти ходимлари, дипломатик корпус вакиллари, машҳур рассомлар, академиклар, кенг жамоатчилик ҳамда журналистлар иштирок этди.

6 (3).JPG

Шуҳратжон Ёров 1960 йилда туғилган. М.Турсунзода номидаги Тожик Давлат Санъат институтида таҳсил олган. Турли йилларда С.Айний номидаги Опера ва балет театри хорининг солисти, Тожикистон Республикаси Давлат телерадиокомпаниясининг Миллий чолғулар оркестри мусиқачиси, Тожик давлат филармонияси ансамбли мусиқачиси, Москва шаҳрининг “Россия транспорти” газетаси фотомухбири бўлиб ишлаган. 
Ҳозирги кунда у “Базмаро” Давлат гостроль-концерт ташкилотининг фоторассоми ва дизайнери бўлиб фаолият юритмоқда. 

8 (3).JPG

Рассомнинг кўргазмага қўйилган 130 га яқин асарларини томоша қиларкансиз, уларда ижодкорнинг жонажон ўлкасига нисбатан чуқур меҳри, табиатга бўлган муҳаббати ва касбига бўлган юксак садоқатни кўришингиз мумкин.

15.JPG

Она ватанининг кўп асрлик тарихи, маданияти, анъана ва бетакрор табиати фоторассом илҳомининг туганмас манбаи бўлиб келган. Ўлканинг турли ҳудудларига саёҳат қилар экан, у заминининг ажойиб гўшалари, меъморий ёдгорликлари, ранг-баранг байрамлари ва турли ёшдаги кишиларининг кайфият ва эҳтиросларини фотокамераси орқали муҳрлаб борган.

17.JPG


Гулноза БОБОЕВА, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА
5 677