ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: тоғларга туташ бунёдкорлик

ФОТОРЕПОРТАЖ: тоғларга туташ бунёдкорлик
10.JPG

11.JPG

12.JPG

19.JPG

21.JPG

26.JPG
Давлатимиз раҳбари 2017 йили Навоий вилоятига ташрифи чоғида Нурота туманидаги “Чашма” зиёратгоҳи атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, сайёҳлар учун замонавий шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Лойиҳа асосида “Чашма” тарихий мажмуасида реконструкция ишлари давом этмоқда. Мажмуа ёнида бугунга қадар эллик ўринли “Нурота” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилган бўлса, айни пайтда яна саксон ўринли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Зиёратгоҳ ҳудудида манзарали бута ва дарахтлар экилиб, фавворалар бунёд этилди. Зиёратчилар ҳордиқ чиқариши учун сўри ва ўриндиқлар ўрнатилди. Музей биноси, Ҳунармандчилик марказини барпо этиш давом этаётир.

Бир сўз билан айтганда, тарихий Нур қалъаси ҳамда Оқтов этаклари бугунги кунда кенг қурилиш майдонига айланган. Тоғларга туташ бунёдкорлик ишлари эса нафақат ҳудуд аҳолиси, балки бу ерга келувчи маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун ҳам кўплаб қулайликлар яратмоқда.



1 811
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА