ЎзА Ўзбек

19.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Шоирнинг мураккаб ижод йўлисаҳнада

ФОТОРЕПОРТАЖ: Шоирнинг мураккаб ижод йўлисаҳнада

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси М.Низанов ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Б.Боймурзаев томонидан саҳналаштирилган “Аёзий” спектакли премьераси бўлиб ўтди. 

Ушбу драма Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Иброҳим Юсупов ҳаёти ва ижодига бағишланган. Адиб Иброҳим Юсупов нафақат Қорақалпоқ, балки барча туркий халқларнинг суюкли шоирларидан бири. Унинг дастлабки шеърий тўплами 1955 йили нашр этилган. Таниқли ижодкор 20 дан ортиқ китоб ёзди. Шоир асарлари ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларига таржима қилинган.

Шоирнинг ёшлиги жуда қийин кечган. Ҳукмрон мафкура сабабсиз бўҳтонлар ёғдирган. Лекин, у бундай зуғумларга ҳеч қачон бўйин эгмайди. Аксинча, янада иродали бўлишга, кўпроқ изланиш ва халқ қалбидан жой оладиган шеърлар ёзишга ҳаракат қилади. Ана шу воқеалар спектаклда ўз ифодасини топган.

Иброҳим Юсупов образини иқтидорли актёр Купжурсин Алланазаров талқин этган бўлса, унинг турмуш ўртоғи Бийбизода ролини Дилором Нуриллаева маҳорат билан ижро қилган.

5.jpg

19.jpg

23.jpg

4 402
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА