ЎзА Ўзбек

25.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Меҳрибонлик уйига ташриф

ФОТОРЕПОРТАЖ: Меҳрибонлик уйига ташриф

Қорақалпоғистонда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда“Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан ўтказилган “Маънавият” фестивали доирасида тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар Хўжайли туманидаги 1-меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, бу ерда тарбияланаётган ўғил-қизларга яратилган шароитлар билан танишди.

Хусусан, муассасадаги бошланғич синф хоналарини, кутубхона,информатика хонаси,ижод ва санъат турлари билан шуғулланадиган тўгарак хоналари, яшаш жойлари ва овқатланиш ўринлари, шунингдек, ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт майдончалари кўздан кечирилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан самимий суҳбат ғоят қизиқарли кечди. Бадиий адабиётга қизиқувчи ёшларга янги китоблар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Тадбир сўнгида Меҳрибонлик уйининг “Тонг ғунчалари” миллий фольклор жамоаси ва “Қарс” мусиқий гуруҳи ижросида рақслар, саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар намойиш этилди.

4.jpg

18.jpg

19.jpg

2.jpg

4 827
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар. ЎзА